Ўзбекистонда қулупнайни йил бўйи етиштирувчи Корея технологияси амалга оширилади

    Агросектор 25 август 2022 1365

    2022 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея қишлоқ бирлашмаси корпорацияси (KRC), Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати бўйича Корея агентлиги (EPIS) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Томонлар мавжуд ва режалаштирилган қўшма лойиҳалар доирасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва EPIS ўртасида янги лойиҳани бошлаш бўйича келишув имзоланди. «Йил бўйи қулупнай етиштириш бўйича замонавий Корея технологияларини жорий этиш» номли ушбу лойиҳа Корея Республикаси Ҳукуматининг ривожланиш бўйича расмий кўмаги (ODA) йўналишида тақдим этиладиган грант маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

    3,7 миллион доллар қийматидаги лойиҳа 2026 йил декабрь ойига қадар амалга оширилади.

    Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агрохизматлар маркази (AKIS) (Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани) ҳудудида қуёш батареяларида ишлайдиган қулупнай етиштирувчи замонавий иссиқхона қурилади. Бундан ташқари, кореялик мутахассислар томонидан кўчатлар учун иссиқхона ҳамда юқори сифатли қулупнай кўчатларини етиштириш бўйича in vitro лабораторияси қурилиб, жиҳозланади.

    Лойиҳа давомида қулупнай етиштириш бўйича мутахассисларнинг ҳар йили ўзаро ташрифлари ташкил этилиб, тажриба алмашиш ва малака ошириш кўзда тутилган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates