Ўзбекистонда қуриладиган қуёш фотоэлектр станциялари учун халқаро молия институтларидан қарийб 400 миллион доллар жалб этилади

    Энергетика 17 апрел 2023 574

    Ўзбекистонда 3 та йирик қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида «Masdar» компанияси томонидан халқаро молия институтлари билан 396 миллион долларлик шартномалар имзоланди.

    Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Бирлашган Араб Амирлигининг «Masdar» компанияси томонидан халқаро молия институтларининг қарийб 396 миллион доллар миқдорида маблағлари жалб этилади.

    Республикамизнинг Сурхондарё (Шеробод), Самарқанд (Каттақўрғон) ва Жиззах (Ғаллаорол) вилоятларида 3 та йирик қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва бошқариш учун «Masdar» компанияси ЕТТБ билан 127 миллион доллар, ОТБ билан 102 миллион доллар ва уларнинг ҳамкор банклари билан 167 миллион доллар миқдорида шартномалар имзолади.

    Ушбу қуюш фотоэлектр станциялар умумий 897 МВт қувватига эга бўлади ва йилига 2 миллиард кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқариш орқали минтақадаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасига айланади.

    Самарқанд (Каттақўрғон) ва Жиззах (Ғаллаорол) вилоятларидаги лойиҳаларнинг дастлабки қувватлари жорий йил декабрь ойида ишга туширилиши белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтказилган тендер натижаларига кўра Бирлашган Араб Амирлигининг «Masdar» компанияси энг яхши таклифлари билан ғолиб деб топилган.

    Маълумот учун, лойиҳаларни ишга тушириш натижасида йилига 620 миллион метр куб табиий газ тежалади ҳамда 600 мингдан ортиқ хонадон «яшил» энергия билан таъминланади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates