Ўзбекистонда сабзи нархлари минимал мақбул даражага етди

    Агросектор 10 ноябр 2021 1400

    Ўзбекистонда ноябрь ойидаги сабзининг нархини 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4-5 баробаргача тушганлигини кўриш мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, 2022 йил баҳорида кутиладиган янги ҳосилга қадар сабзининг нархи шу даражада сақланиб қолади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан сабзи нархини барқарорлаштиришга қаратилган тегишли чора-тадбирлар орасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин: ушбу экин экиладиган майдонларни кўпайтириш, юқори ҳосилли навларни экиш, шунингдек, суғориш технологияларини қўллаш ва касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши ўз вақтида кураш чоралари каби сифатли агротехник ишлар шулар жумласидан.

    Чора-тадбирлар натижасида 2021 йилда сабзининг ўртача ҳосилдорлигини бир гектардан 20-25 тоннадан 30-40 тоннагача миқдорда ошириш имконияти яратилди. Шу тариқа 1 килограмм сабзининг таннархи фермер хўжаликларида 700-800 сўмгача (6,5-7,5 цент) арзонлашди. 20 июнь ҳолатига кўра, 1 килограмм сабзининг ўртача чакана нархи 6 000-10 000 сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда (2021 йил октябрь-ноябрь) 2 000 сўмгача тушди, даланинг ўзидаги ўртача харид нархи эса 1 килограмм сабзи учун 1 000-1 500 сўм атрофида.

    2021 йилги сабзи: ички бозор, захира, қайта ишлаш ва экспорт

    Жорий йил сабзи нарх ўзгариши туфайли кўп бора эътибор марказида бўлди, бунинг асосий сабаби 2021 йил баҳорда «эртапишар сабзининг» етилиши деярли бир ойга кечикди.

    Ёзга келиб, сабзи нархига оид вазият бутунлай барқарорлашди. Ёз охири ва куз ойларининг бошида эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аҳоли учун «даладан истеъмолчигача» тамойили асосида арзонлаштирилган ярмаркалар ишга туширилди. Уларда сабзи ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шундоқ даланинг ўзидан бозор расталарига олиб келингани сабаб, паст нархларда сотилишига эришилди.

    2021 йили барча тоифа хўжаликларида сабзи жами 124,4 минг гектар (ўтган йилга қараганда, 18,2 минг гектарга кўп) майдонда экилди. 2021 йилда етиштирилган 2 миллион тоннадан ортиқ ҳосилдан (ўрим-йиғим ишлари давом этяпти) асосий қисми ички бозор эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.

    Бунда «такрорий экиндан» йиғилган 140 минг тонна сабзи қишки-баҳорги мавсумда аҳоли таъминоти учун захирага олинади, «кечпишар» сабзининг бир қисми эса умумий қуввати 250-300 минг тонна бўлган ўнлаб ихтисослаштирилган корхоналар базасида қайта ишланади (2020 йили 110 минг тонна сабзи қайта ишлаш, яъни қуритиш, шок усулида музлатишга юборилган эди).

    Таъкидлаш керак, мамлакат аҳолисининг сабзи маҳсулотига бўлган йиллик талаби 700-800 минг тоннани ташкил этади (тиббий меъёрларга кўра, бир инсоннинг йиллик эҳтиёжи тахминан 20 килограммдан иборат). Истеъмол саватчасидаги сабзи маҳсулотининг улуши 0,4% ҳисобланади.

    2021 йили сабзи экспорти ҳажми хорижий давлатларда ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотига бўлган талаб ва харид нархларининг ўсиши оқибатида сезиларли даражада ошди. 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, жами 50,5 минг тонна ёки ўтган йилги шу даврга нисбатан 17% (43,4 тонна)га кўп сабзи экспорт қилинди. Экспорт қилинган сабзининг 65% и апрель-июнь ойлари, яъни «эртапишар сабзи» мавсумига тўғри келди.

    2021 йили 7,6 миллион долларга тенг сабзи маҳсулоти 9 та давлатга экспорт қилинди: асосан Қозоғистон Республикасига 30,5 минг тонна (4 миллион доллар), Қирғизистон Республикасига 16,5 минг тонна (2,8 миллион доллар), Россия Федерациясига 3 минг тонна (704 минг доллар), шунингдек, Тожикистон, Беларус, Чехия, Украина, Корея Республикаси ва БАА давлатларига етказиб берилган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates