Симликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хабар беришича, шу йилнинг 19 июнь ҳолатига кўра, 875 минг 87 гектарда мониторинг олиб борилган. 515 минг 830 гектарда чигиртка тарқалгани аниқланган. Шунингдек, 507 минг 181 гектарда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.
Асосий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида давом этмоқда.
Юқорида қайд этилга ҳудудларда саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишловлар олиб борилмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосий ўчоқлар бартараф этилди, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. Эрта тонгда ва кечки вақтда кимёвий курашлар олиб борилиб, кундузи мониторинг ўтказилиши йўлга қўйилган.









