Ўзбекистонда Сингапур малака ошириш маркази филиали очилиши мумкин

    Шу йилнинг 7-9 декабрь кунлари Ўзбекистон делегацияси таркибида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари ҳам Сингапурда бўлган эди. Сафар давомида Сингапур таълим тажрибасини ўрганиш ҳамда мамлакатимизга татбиқ этиш бўйича бир қатор вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказилди.

    Хусусан, биринчи куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (MDIS) бўлиб, университет президенти Эрик Куан ва директорлар кенгаши бош котиби Шариф Жафар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борди.

    Учрашувда Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги сўнгги ўзгаришлар ва талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича батафсил маълумот берилди. Шунингдек, олий таълим муассасаларининг жамиятдаги ўрни кенгаяётгани, уларнинг вазифаси нафақат меҳнат бозори учун кадрлар тайёрлаш, балки қўшимча иш ўринларини яратиш ва тайёрлаган кадрларини узлуксиз қўллаб-қувватлаш сари ўзгараётгани таъкидланди.

    Шариф Жафар бу борада Сингапурнинг, хусусан, Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг катталар таълими ва соҳадаги мутахассислар малакаси ошириш бўйича тажрибасини Ўзбекистонда жорий этишга тайёрлигини маълум қилди.

    Музокаралар якунида қатор манфаатли келишувларга эришилди. Жумладан, Тошкентда Сингапурда юқори нуфузга эга бўлган ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги бошқарув ва ўрта бўғин кадрларни малакасини оширишга ихтисослашган Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг малака ошириш маркази филиали очилади.

    Мамлакатимиз ҳудудида туризм ва меҳмонхона соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш учун қисқа муддатли инглиз тилига ўқитиш бўйича ўқув марказларини ташкил этилади. Заргарлар ва заргарлик соҳаси бўйича дизайнерларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази очилади. Ушбу малака ошириш маркази Сингапур тажрибаси ҳаёт давомида мутахассисларга касбий ривожланиш имкониятини беради ва заргарлик соҳасида инсон ресурсларини ривожлантиришга йўналтирилган.

    Касбий ривожланиш давомида етарли миқдорда микро квалификацияларни эгаллаган мутахассисларга Буюк Британиянинг Заргарлик иши бўйича бакалавр даражасига эга бўлиш имконияти ҳам яратилади.

    Томонлар музокараларни давом эттиришни ва қисқа муддатда ушбу келишувлар бўйича меморандум лойиҳасини тайёрлашга келишиб олишди, дейилади инспекция ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates