Ўзбекистонда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда бузганлар рўйхати тузилади

    1 декабргача табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчиларнинг ягона электрон реестри жорий этилади.

    Жорий йил 16 октябрm куни Вазирлар Маҳкамасининг "Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

    Унда белгиланишича, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилишнинг олдини олиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатишга қаратилган Узенерго мобил иловаси 1 ноябргача ишлаб чиқилади.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди ва уларга мурожаати натижалари юзасидан маълумотлар юборилади.

    Шу йил 1 декабргача ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, шу жумладан, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчиларнинг ягона электрон реестри жорий этилади. Реестр Энергетика вазирлиги томонидан юритилади ҳамда унга киритилган маълумотлардан манфаатдор вазирликлар ва идоралар хавфларни баҳолаш мезони сифатида фойдаланади.

    2023 йил декабргача “Ўзенергоинспекция”нинг масъул ходимлари техник воситалар, зарур ускуналар (планшет ва бошқалар) билан таъминланиб, Узенерго мобил иловасининг тўлиқ ишлаши учун сервер ускуналари харид қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates