Ўзбекистонда уруш вақти бедарак йўқолган жангчининг яқинларини излаяпти

    Долзарб 12 август 2021 1552

    У Ҳасан Аминов, 1915 йилда туғилган. Вафот этган вақти у 27 ёшда бўлган. Жангчи энди, ўлимидан 79 йил кейин топилди.

    Москвадаги «Пионер» деб номланувчи қидирув гуруҳи ўзининг Instagram тармоғидаги аккаунтида ушбу ноёб топилма ҳақидаги ахборотни жойлаган.

    Бир неча кун аввал Ржев чеккасида изловчилар гуруҳи 1942 йилдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланиб юрган ўзбекистонлик жангчининг жасадини топиб олган. Жангчида қўлда битилган ёзуви бор медальон сақланган экан. У ер тагида сал кам 80 йил ётган. Шунинг учун ундаги ёзувни ўқиш осон бўлмаган. Лекин қидирувчилар компьютер ёрдамида ақл бовар қилмайдиган ишни бажарган: улар бедарак йўқолган қаҳрамоннинг исми-шарифини тиклашга муваффақ бўлган.

    Ёзувда шунингдек жангчининг рафиқасининг фамилияси ҳам бор экан. Қаҳрамонимизнинг бевасининг фамилияси Таджиева экан.

    Ҳозир «Пионер» номли қидирув гуруҳи жангчининг Ўзбекистондаги яқинларини топиш бўйича кенг миқёсдаги ишларни бошлаб юборган. Улар ўзбекистонликлардан вафот этган қаҳрамон ҳақида маълумотларни тарқатишда ёрдам сўрайди, деб хабар беради Sputnik.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates