Ўзбекистонда Vodafone компанияси иштирокида янги уяли алоқа оператори ташкил этилади

    Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири Британиянинг Vodafone ва Финляндиянинг Nokia компаниялари иштирокида янги уяли алоқа оператори пайдо бўлади.

    Бу ҳақда 20 август куни Нукусда президент билан бўлиб ўтган учрашувда тадбиркор Фарҳод Мамажонов маълум қилди.

    Тадбиркорнинг таъкидлашича, Vodafone компанияси 5G Standalone тармоғини ўрнатади. Инвестициялар ҳажми 250 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг ишга туширилиши 2025 йил бошида кутилмоқда.

    "Биз янги соҳада лойиҳа бошладик. Сиз кечаги йиғилишда рақамлаштириш ҳақида гапирдингиз. Яшин тезлигида ишлаш учун бизга яшин тезлигидаги интернет керак. Сиз хорижий брендни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар бердингиз. Биз дунёдаги нуфузли компаниялардан бири Британиянинг Vodafone компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда 5G Standalone мобил алоқасини йўлга қўйиш бўйича ишларни бошладик", — деди у.

    "Ҳамкор Британиянинг Vodafone бренди бўлади. Биз Perfectum компаниясини хусусийлаштирдик. Буни банк ичида ўрганиб чиқдик, хусусий тадбиркорларга қуйи бўғинда етиб бориш учун интернет керак. Бунинг учун Uzcard компанияси билан ҳамкорликда биргаликда инқилобий режага киришдик — Vodafone компанияси ташкил этилади. Худо хоҳласа, янги йилда ишга тушади", — дейди тадбиркор.

    Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, Vodafone бозорга киришдан олдин Ўзбекистонни, мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларни синчиклаб текширган. Emirates Telecommunications Group Company PJSC (e& — Etisalat and) — БАА технологик гуруҳи ҳам лойиҳада техник ҳамкор сифатида иштирок этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates