Миллий атласим менинг фахрим

    Атлас матоси гўзаллиги, қадимийлиги, бетакрорлиги, дунёнинг ҳеч қайси чеккасида учрамаслиги билан қадрлидир.

    Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида бўлиб ўтгаy “Хон атлас” фестивали ҳам халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, азалий қадриятларини мазмунан бойитиш мақсадида ташкил этилди.

    Фестиваль доирасида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари вакиллари қатнашди. “Миллий атласим менинг фахрим” мавзуидаги саҳна кўринишлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан уюштирилган “Ош танлови”, бувижонлар ўгити мавзусидаги Зумратойлар клуби машғулотлари ва миллий либослар кўргазмаси ўзига хос байрамона тарзда уюштирилди. Айниқса “Узун сочли қизнинг ибоси” мавзуидаги қизлар ўртасида беллашуви барчага бирдай манзур бўлди.

    Тадбир доирасида янграган оҳанрабо куй ва қўшиқлар, лапар, доира садоси остидаги ёр-ёрлар ҳамда дилбар рақслар фестивалнинг мазмун ва моҳиятини теранроқ очиб берди.

    Ўзаро мулоқот чоғида миллий қадриятларимизнинг бир бўлаги саналган атласни асраб-авайлаш, ўзбекона кийиниш маданияти ҳақида мулоҳазали, мушоҳадали, қизғин фикрлар билдирилди. Қатнашчилар матолардан либослар тикиш жараёни билан танишдилар, атласу адрас ҳақида атрофлича тушунчага эга бўлишди, урф-одатларимизга оид билимларини бойитдилар.

    Хон атлас – энг ёрқин ранглар табиат жилоси, гуллар тасвирини ўзида мужассам этган ўзбек миллий матоси ҳисобланади. Ўзбекона либослар ёшларимизни миллий меросимизни қадрлаш ва уни аввайлаш туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Янгийўл туманига қарашли Оила мактабининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш маркази комиссияси аъзоси, Мухаббат Умарова. – “Хон атлас” фестивали, халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одатлари, шунингдек ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этиш, миллий анъаналаримизни мазмунан бойитиш мақсадида ўтказилмоқда ва ўзбекона гўзал бир анъанага айланмоқда.

    Фестиваль доирасида турли маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates