Кўргазмада Ўзбекистон анъанавий санъатининг энг сара намуналари – зарбоф тўнлар, чопон, сўзана ва заргарлик буюмлари намойиш этилмоқда.
Шунингдек, кўргазмага Ўзбекистон музейларига мансуб 20 та экспонат Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси саъй-ҳаракати билан тақдим этилган.
Кўргазма жорий йилнинг 12-ноябрига қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида мухлисларга мунтазир.