Ўзбекистонда халқаро TALIS 2024 тадқиқотининг асосий сўровнома жараёнлари ўтказилади

    Тадқиқотда тасодифий репрезентативлик тамойили асосида танланган 210 та мактабнинг 4507 нафар ўқитувчиси иштирок этади.

    Жорий йилда Ўзбекистонда халқаро TALIS 2024 (The Teaching and Learning International Survey) тадқиқоти ўтказилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

    Тадқиқотда иштирок этиш учун мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари орасидан тасодифий репрезентативлик тамойили асосида 210 та мактаб танлаб олинган.

    Жорий йилнинг 4-18 апрель кунлари ўтказилаётган тадқиқот жараёнларида мазкур мактаблар директорлари ва уларда фаолият юритаётган 4507 нафар ўқитувчи иштирок этади.

    TALIS - Ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ўрганиш халқаро тадқиқоти бўлиб, унда мактаб директорлари ва ўқитувчилар сўровнома тўлдириш орқали иштирок этади.

    Тадқиқотда дунё бўйлаб 52 та (шундан таянч ўрта таълим (ISCED level 2) модули иштирокчилари 33 та) мамлакат қатнашмоқда. Ўзбекистон, Албания, Озарбайжон, Баҳрайн, Коста Рика, Германия, Монтонегро, Марокаш, Шимолий Македония, Сербия давлатлари қаторида янги иштирокчи сифатида қатнашмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates