Биринчи суратдаги ўсимлик манзарали лоладарахти бўлиб, асосан Шимолий Америкада етиштирилади.
Лоладарахтининг 1 кг уруғидан минг дона кўчат олиниши мумкин. Ушбу дарахт чиройли манзара билан бирга даромад манбайи ҳам. Дарахтнинг 1 дона кўчати ўртача 370 минг сўмга баҳоланади. Қолаверса, ёғочидан мебель, мусиқа асбоблари, радиоприёмниклар тайёрлашда, қишлоқ хўжалиги машинасозлигида, қоғоз саноатида кенг фойдаланилади.
Сариосиё туманидаги 24-мактаб тажрибаси ўзини оқлайдиган бўлса, келгусида ҳудуддаги барча мактабларда лоладарахти етиштирилиши кўзда тутилган.









