Қашқадарёдаги мактабларда виртуал лабораториялар ташкил қилинади

    Meta Quest 3 кўзойнаклари орқали, тарих фани ўтилаётган бўлса, дарсликда келтирилган тарихий шаҳарларга бевосита саёҳат қилиш, биология дарсида эса одам организми билан жонли танишиш мумкин.

    Қайд этилишича, келгусида Қашқадарё вилоятидаги мактабларда ҳам худди мана шундай виртуал лабораториялар ташкил этилиши мумкин. Лекин энг аввало бу турдаги рақамли технологияларни ўқувчиларга ўргатувчи педагог ходимларни тайёрлаш лозимлиги айтилган.

    Виртуал лаборатория – бу ўқувчиларга ҳақиқий лаборатория муҳитида ишлаш имконини берувчи дастурий таъминот. Ўқувчилар виртуал ўқув муҳитида симуляциялар орқали тажрибаларни амалга оширади, маълумотларни таҳлил қилади ва натижаларни ўрганади.

    Интерактив дастурий воситалар ўқувчиларни digital таълимга жалб қилиш, онлайн дарсларни ташкил қилиш ва ўқув жараёнларини янада қизиқарли қилиш имконини беради. Шунингдек, ўқувчиларни баҳолашни осонлаштиради ва ўқитувчиларга ўқиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради.

    Виртуал лабораторияларнинг афзалликлари хавфли кимёвий моддалар билан ишлашнинг ҳожати йўқ, хавфсиз амалиёт ўтказиш имконияти бор, анъанавий лаборатория ускуналарига қараганда анча арзон. Ҳар қандай вақтда ва жойда фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиб, атомлар ҳамда молекулаларнинг ўзаро таъсирини катта ўлчамда кузатиш мумкин. Кўпроқ тажриба ўтказиш, натижаларни тезроқ олиш имкониятини беради.

    Ҳозирда марказга 16 дона мана шундай Meta Quest 3 кўзойнаклари келтирилган ва ушбу йўналиш бўйича пойтахтда тажриба орттириб келган мутахассислар вилоятдаги мактабларнинг педагог ходимларига ўз тажрибаларини улашмоқда.

    Лойиҳанинг кейинги босқичларида барча мактабларда мана шундай виртуал лабораториялар ташкил этилади ва ушбу йўналишда маҳоратини оширган педагог ходимлар ўқувчиларга таълим тарбия бериши мўлжалланган.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates