Алиризо Аниси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири сифатида билишини ва ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини ҳам илгари сурди.
Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрон томони дипломатик миссия биносида ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган ва мамлакатимиз урф-одатлари ва анъаналари акс этган бурчак билан танишди, деб хабар беради «Дунё» АА.