Эронлик режиссёр Ўзбекистонда фильм суратга олмоқчи

    Маданият 1 март 2024 1727

    Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев таниқли эронлик кинорежиссёр, ёзувчи ва “Tasvirsazan Setareh Soheil” студияси директори Сирус Муқаддам билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида маданият, санъат, хусусан кино соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Сирус Муқаддам сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мутлақо янги босқичга кўтарилганини қайд этди. Шунингдек, маданий-гуманитар соҳада ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

    Эронлик кинорежиссёр Ўзбекистонда фильм суратга олиш ва кино соҳасида мамлакатимиз вакиллари билан ҳамкорлик қилиш истагини ҳам маълум қилди.

    Ўзбекистоннинг кино соҳасидаги салоҳияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида “Tasvirsazan Setareh Soheil” студияси директорининг юртимизга ижодий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    Сирус Муқаддам Эроннинг энг етакчи киноижодкорилар сафида эътироф этилади. У Эрон телевидениеси учун 30 тадан ортиқ фильм ва сериаллар суратга олган. Режиссёрнинг “Пойтахт” (2011 йил), “Майкл” (2015 йил), “Наргиз” (2006 йил) ва “Оч бўрилар” (1991 йил) каби фильмлари томошабинлар ўртасида катта шуҳрат қозонган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates