Эрондаги йирик халқаро кўргазмада туризм салоҳиятимиз намойиш этилди

    Туризм 14 феврал 2024 1622

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 17-Теҳрон халқаро туризм ва тегишли саноат кўргазмасининг (TITE-2024) очилиш маросимида қатнашди.

    Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили нутқ сўзлади. У 2023 йил 16-20 октябрь кунлари гўзал Самарқанд шаҳрида ўтказилган ташкилот Бош ассамблеясининг 25-сессияси юқори даражада ўтганини, ушбу сессия доирасида Эроннинг Кандован шаҳри туризм қишлоқлари рўйхатидан жой олганини таъкидлади.

    Туризм қўмитаси ва мамлакатимиз элчихонаси томонидан Теҳрон халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.

    Миллий павильонда мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари қадимий шаҳарларимиздаги тарихий ёдгорликлар ва сайёҳларга яратиб берилган қулай шарт-шароитлар намойиш этиляпти.

    Меҳмонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда сайёҳлар оқимининг тобора кўпайиб бораётгани, Ўзбекистоннинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб тўрт фаслни қамраб олган туризм йўналишлари, янги қурилаётган меҳмонхона ва бошқа инфратузилма объектлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим қилиняпти, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «TITE-2024» кўргазмаси 15 февралгача давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates