Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллионга яқинлашди

    Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 миллион 953,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2 миллион 636,8 мингтага ошган.

    Шу жумладан, аҳолида 24 миллион 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 миллион 424,1 мингтага ошган.

    Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

    Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:

    2019 йил 1 апрель

    жами: 21 960,2 минг;

    аҳолида: 21 331,2 минг;

    2020 йил 1 апрель

    жами: 24 316,7 минг;

    аҳолида: 23 371,3 минг;

    2021 йил 1 апрель

    жами: 26 953,5 минг;

    аҳолида: 24 795,4 минг.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates