Қуйидаги 5 та музей экспонатларини энг кўп одам томоша қилган. Яъни бир йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейига 48,3 минг киши, Темурийлар тарихи давлат музейига 86,5 минг киши, Хивадаги "Ичан-Қалъа" мажмуасига 211,9 минг киши, Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонасига 399,4 минг киши, Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонасига 683,9 минг киши келган.
Дарвоқе, бугун мамлакатимиз бўйлаб барча музейларга кириш бепул.









