Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди

    Энди юртимизда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади.

    Электромобиль «Eko House» чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.

    «Бугунги кунда экология, хусусан, чиқинди соҳасида янги технологиялар жорий қилинмоқда, — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Хитойнинг «Ченгду Шинй Течнологй Cо Лтд» компанияси билан ҳамкорликда олиб келинган электротехника воситаси, аввало, атмосферага заҳарли ташламалар чиқармаслиги билан аҳамиятли. Яъни бу машина экологияга зарар етказмайди».

    Хитой компанияси мутахассиси Вей Го хоним ушбу электромобиль атмосферага зарарсиз эканлигини, Ўзбекистон ҳам айнан шу жиҳатга эътибор қаратганини таъкидлади.

    «Электромобиль Хитойнинг Ченжу шаҳрида ишлаб чиқарилган. Экологик жиҳатдан зарарсиз. Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликдан мамнунмиз ва келажакда чиқинди ташийдиган электромобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз», — деди Вей Го.

    Электромобиль дастлаб Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади. Эътиборли томони, у тор кўчаларда ҳам юришга мўлжалланган.

    «Машина тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтади. Бу эса кун давомида аҳоли яшаш пунктларидан чиқиндиларни олиб, махсус полигонларга ташиш имконини беради. Шунингдек, 3 тоннагача юкни бемалол кўтара олади», — деди «Эко Ҳоусе» чиқинди кластери раҳбари Жаҳонгир Худойбердиев.

    Маълумот учун, 2023 йилда Экология вазирлиги ташаббуси билан аҳоли яшаш пунктларидан чиқиндиларни олиб кетишнинг сигнал усули ўрнига мусиқали усул жорий қилинган эди.

    Бу аҳолининг чиқинди йиғадиган махсус техника воситаларининг баланд сигналидан норози бўлганини инобатга олиб амалга оширилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates