Европа Иттифоқи Хитой электромобиллари импортига 25 фоизгача бож жорий этмоқчи

    Европа Иттифоқи Хитой электромобилларига 25 фоизгача қўшимча импорт тарифини эълон қилиш ниятида.

    Германия ҳукумати эса бу ҳаракат Пекин билан қиммат савдо урушини бошлаши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирди.

    Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

    Маълумотларга кўра, Европа Комиссияси бугун автомобиль ишлаб чиқарувчиларни келгуси ойдан бошлаб Хитойдан олиб келинган электромобилларга вақтинчалик 25 фоизгача қўшимча божлар қўллаши ҳақида огоҳлантиради. Қайд этилишича, блок мамлакатлари товарлар импортига аллақачон 10 фоизлик божни қўллаган. Таъкидлашича, жамоа қоидаларига кўра, Европа Иттифоқи давлатларидан 2 ноябргача Хитой электромобиллари импортига 5 йил муддатга бож тўловларини якуний жорий этиш бўйича овоз бериш сўралади.

    Франция ва Испания бу ҳаракат тарафдори, Германия, Швеция ва Венгрия эса Хитойнинг жавоб чорасини қўллашидан қўрқиб, буни маъқулламаяпти, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates