Tesla заряд станциялари Чикагодаги совуқ ҳарорат туфайли "электромобиллар қабристони"га айланди

    Чикагодаги (АҚШ) электромобил эгалари ҳаво ҳарорати -20 даража совуқда кутилмаган муаммоларга дуч келишди.

    Электромобиллар қандай турда бўлмасин, совуқни ёқтирмайди: баъзиларида двигателни ишга туширишда муаммолар бўлади, бошқаларида эса қувват захираси камайиб кетади ва батареяни заряд қилиш тезлиги тушиб кетади. Аммо электр автомобиль умуман зарядланмаслиги бу камдан-кам ҳолларда бўлади. Ушбу муаммоларга Чикаго аҳолиси ҳам дуч келди.

    Шаҳарда совуқ ҳарорат туфайли Электромобиллар жуда тез қувватсизлана бошлади ҳамда совуқ об-ҳаво сабабли барча “Суперчаргер” станциялари ҳам ишдан чиққанлиги учун автомобилларни қувватлашнинг имконияти йўқ.

    Зарядлаш учун келган кўплаб электромобиллар бўш батарея билан станцияларда қолиб кетган. Баъзи Тесла эгалари электромобилларини маҳаллий Тесла хизмат кўрсатиш марказига олиб бориш учун эвакуатор чақиришга мажбур. Тесла Иловасида кўпчилик Суперчаргер станциялари барчаси тўлган деб маълумот бермоқда.

    Интернет тармоқларида ушбу ҳодиса тўғрисида ҳар хил фикрлар мулоҳазалар айланмоқда. Хусусан, электромобиль эгалари ўзларининг аккумуляторларини зарядлаш учун тайёрламаганлар, гарчи компания буни айниқса совуқ ҳавода қилишни тавсия қилсада. Бироқ, Элестрек таъкидлаганидек, батареяни тайёрлаш навигация тизимининг буйруғи билан яъни Суперчаргер станциясига киргандан сўнг автоматик равишда амалга оширилиши керак. Шундай қилиб, ёки бу функция негадир ишламаган, ёки муаммо бунда эмас.

    Муаммо совуққа бардош беролмайдиган зарядлаш станциянинг ўзида бўлиши ҳам мумкин. Чунки иссиқ бўлмаган Норвегияда ҳам Тесла электромобиллари кам эмас ва уларда бундай муаммо кузатилмаган.

    Бу ҳақда Тесла Компанияси ҳали расмий изоҳ бермаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates