Француз тили ўқитувчилари грант асосида Францияга малака оширишга юборилади

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммитида иштирок этди.

    Бу ҳақда Ҳилола Умарова ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

    Саммит доирасида Ҳилола Умарова Нитсадаги Франкофония университети раҳбари Янн Либрати билан учрашди.

    Учрашувда Янн Либрати Либрати Ўзбекистон француз тили йўналишида минтақавий “ҳаб”га айланишига ишонч билдирди ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Нитсадаги Франкофония университети ўртасида 2025 йил давомида 200 нафар ўзбекистонлик француз тили ўқитувчиларини грант асосида Францияга малака оширишга юбориш бўйича келишув имзоланди.

    Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда Ўзбекистонда француз тили 600га яқин мактабларда хорижий тил сифатида ва 100 га яқин мактабларда иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиб келинмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates