Ўзбекистонлик шахматчилар Исроилни мағлуб этди. Навбатдаги рақиб — Украина

    Спорт 17 сентябр 2024 752

    Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

    Мазкур турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроилни 2.5-1.5 ҳисобида мағлуб этишди. Қизлар жамоаси эса Голландия билан 2-2 ҳисобида дуранг ўйнади.

    Шунингдек, 45-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида кейинги тур ўйинларидаги рақибларимиз аниқ бўлди.

    7-турда эркаклар терма жамоамиз Украина терма жамоасига қарши майдонга тушади. Аёллар терма жамоамиз эса Греция жамоаси билан баҳс юритади.

    Эслатма: Бугун олимпиадада дам олиш куни. Баҳслар 18-сентябрь 18:15дан бошлаб давом эттирилади.