Ўзбекистонлик стартапчилар Силикон водийсига юборилади

    Рақамлаштириш 10 май 2022 1272

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова  АҚШнинг "StrategEast" компанияси президенти Анатолий Моткин билан учрашди.

    Учрашувда ҳамкорликда стартап акселераторларини ташкил этиш, ахборот технологиялари (АТ) соҳасини ривожлантириш ва биргаликда лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

    "StrategEast" АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган ташкилот бўлиб, асосий фаолияти халқаро молиявий институтлар, агентликлар ва АТ соҳасидаги йирик ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорликда Евросиё давлатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилгандир.

    Компания вакили Ўзбекистонда стартап соҳасининг ривожланишини юқори баҳолаб, муваффақиятли стартап лойиҳа муаллифларини Силикон водийсидаги АҚШ стартаплари тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик йўлга қўйиш мақсадида Калифорния штатига юборишни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Шу билан бир қаторда, томонлар АҚШнинг Стенфорд университети билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ишбилармон аёллар» дастурини Ўзбекистонга татбиқ этиш, шунингдек Беларусда йўлга қўйилган лойиҳа тажрибаси асосида Технологик стартаплар инкубаторини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Ушбу ишларнинг амалга оширилиши натижасида янги, сифатли ва юқори технологияларга асосланган иш ўринларининг яратилиши, янги стартап лойиҳаларининг пайдо бўлиши ҳамда молиявий сармоялар жалб қилиниши кутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates