Стол теннисчилар Розалина Хаджаева ва Марҳабо Магдиева Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Спортчилар Қатарда ўтаётган дунё биринчилигига йўлланма берувчи мусобақада муҳим ғалабани қўлга киритишди. Улар жуфтлик дастурида 1/16 финалда кореялик рақибаларига имкониятни бой беришган эди.
Шундан сўнг ЖЧга йўлланма берувчи қўшимча 4 та ўрин учун курашда қозоғистонлик Анастассия Лаврова ҳамда Ангелина Романовская устидан 4:2 ҳисобида ғалабага эришишди.
Спортчиларнинг маълум қилишича, ушбу ғалаба улар учун 20-28 май кунлари Дурбан шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати эшикларини очди.