Ўзбекистонлик ёш стол теннисчи Франциядаги халқаро мусобақада бронза медалини қўлга киритди

    Спорт 24 январ 2023 1362

    Францияда стол тенниси бўйича «ITTF World Hopes Week & Challenge 2023» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

    Унда иштирок этган ўзбекистонлик ёш спортчи Аружан Камалова бронза медалига сазовор бўлди.

    Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган Аружан чорак финалда мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда таиландлик спортчига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик спортчидан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Ушбу натижаси билан ҳамюртимиз мусобақанинг март ойида Сингапурда ўтадиган навбатдаги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates