Пойтахтлик ёшлар стол тенниси бўйича мусобақалашишди

    Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан ёшлар ўртасида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.

    Ушбу турнирнинг саралаш босқичида 200 нафардан ортиқ ҳаваскорлар ўз омадини синовдан ўтказган бўлса, 33 нафар профессионал стол тенниси усталари маҳоратларини намойиш этишди. Саралаш баҳсларида муваффақиятга эришган 16 нафар ўғил ва қиз болалар мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган плей – офф баҳсларига Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

    Турнирда ғолиб бўлган иштирокчиларга 10 миллион сўм пул мукофоти тақдим этилган бўлса, иккинчи ўрин эгалари 5 миллион сўмни қўлга киритишди. Кучли учликдан ўрин олишга муваффақ бўлган қатнашчилар 2 миллион сўмга эга бўлишди.

    Соғлом рақобат руҳида кечган баҳслар давомида ёш спортчилар нафақат ғолиблик учун кураришди, балки ўзлари янги дўстлар орттириш, тажриба алмашишга ҳам муваффақ бўлишди десак муболаға бўлмайди.

    Ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилаётган бу каби мусобақалар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонтдан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates