Пара стол тенниси юртимизда тез оммалашиб бораётган спорт турларидан бири ҳисобланади ва шу боисдан ҳам бу сафарги мамлакат биринчилигида ҳар галгидан кўпроқ спортчилар иштирок этди. Улар орасида Хоразм вилояти ва Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари спортчилари юқори натижалар қайд этди.
Эркаклар ўртасида Расул Атамурадов, Иззатилло Ҳамроев ҳамда Суннатилла Муродуллаев, аёллар ўртасида эса Нилуфар Нурметова, Муштарий Баҳодирова ва Гулруҳ Олимова ўз классларида ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси раҳбарияти иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.