Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишларига рухсат берилди

    Таълим 4 апрел 2021 637

    Ўзбекистонлик талабалар ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтишлари мумкин.

    Эпидемиологик вазият яхши бўлган яна олтита мамлакатдан бўлган талабалар таълимни давом эттириш учун Россияга қайтишлари мумкин. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда Россия Олий таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

    “Россия ҳукуматининг 2021 йил 31 мартдаги 814-р-сонли фармойиши билан Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон, Шри-Ланкадан бўлган чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов факультетлари тингловчилари таълимни давом эттириш учун Россияга қайтишлари мумкин”, - дейилган хабарда.

    Россия ўз чегараларини очган давлатларнинг талабалари ўз таълим муассасасини режалаштирилаётган санадан ўн кун олдин олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Шунингдек улар Россияга кириб келишдан уч кун олдин коронавирусга ПЦР-тест топширишлари зарур бўлади.

    Бундан ташқари, Россияга келгандан кейин талабалар такроран тест топширишлари керак бўлади, тест натижалари чиққунча эса ўз-ўзини яккалаш тартибига амал қилиш зарур этиб белгиланган.

    Кундузги таълим санитар нормалар ва ижтимоий масофа талабларига қатъий амал қилинган ҳолатда бўлиб ўтади. РФ Таълим вазирлиги изоҳига кўра, респираторли касаллик белгилари бўлган талабаларга ўқишга келиш ман қилинган.

    Россияга кириш рухсат берилган мамлакатлар рўйхати чет эллик талабаларга университетлар томонидан шахсий кабинетлар орқали, шунингдек, таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги расмий саҳифалари орқали етказилади.

    Қўшимча саволлар юзага келганда Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлигининг Ситуацион марказига мурожаат қилиш тавсия этилган телефон - +7(495)198-00-00, электрон манзил: scminobr@mail.ru

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 25 мамлакат фуқароларига мамлакатга ўқишни давом эттириш учун қайтишларига рухсат берган эди.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates