Бу ҳақда пайшанба куни France Presse агентлиги суд манбасига таяниб хабар берди.
“Уюшган жиноятчилик билан боғлиқ бир қатор жиноятларда айбланган Telegram хабар алмашиш иловаси асосчиси Павел Дуров чет элга чиқишни тақиқловчи ва Ница шаҳридаги полиция бўлимига боришни талаб қилувчи чораларнинг бекор қилинишига эришди”, деди манба.
Манбанинг сўзларига кўра, Telegram асосчиси “суд назоратига тўлиқ риоя қилган”. Павел Дуров 2024 йил август ойининг охиридан бери Францияда бўлган. Амалдаги суд назорати остида унга мамлакатдан чиқиш тақиқланган ва ҳафтасига икки марта рўйхатдан ўтган жойидаги полиция бўлимига бориши шарт эди, деб хабар берди report.az.








