Бу ҳақда 10 ноябрь куни Le Monde нашри хабар берди.
Саркози сайловолди кампаниясини молиялаштириш айбловлари бўйича беш йиллик қамоқ жазосининг уч ҳафтасини ўтказди. У суд назорати остида озод қилинади. Париж Апелляция суди Саркозининг судгача ҳибсда сақланишини асоссиз деб топди. Шунингдек, Франция прокуратураси унинг муддатидан олдин озод қилинишига рози бўлди. Суд мажлисига видеоалоқа орқали қўшилган Саркози қамоқдаги вақти “жуда қийин” ва “чарчоқ” билан ўтганини айтди, деб хабар берди eadaily.com.
Саркози 2007 йилда унинг сайловолди кампаниясининг молиялаштирилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан айбдор деб топилган эди. Суд уни Муаммар Қаддафий бошчилигидаги Ливия ҳукуматидан ноқонуний равишда маблағ олганликда айбдор деб топди. 25 сентябрь куни Франциянинг собиқ Президентига беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ва жарима тайинланди. У қамоқ жазосини олган биринчи Франция давлат раҳбари бўлди. 21 октябрь куни у апелляция шикояти кўриб чиқилгунга қадар ҳибсда сақланди, аммо дарҳол озодликка чиқиш учун ариза берди. Қамоқда Саркози соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли овқатдан бош тортди. ОАВ хабарларига кўра, у фақат ёгурт ичимлиги билан кун кўрган.








