ОАВ: Лекорню Франция Бош вазири этиб қайта тайинланди

    Франция Президенти Эммануэль Макрон Себастьен Лекорнюни Франция Бош вазири этиб қайта тайинлади.

    Бу ҳақда BFMTV телеканали Елисей саройи баёнотига таяниб хабар берди.

    “Республика Президенти Себастьен Лекорнюни бош вазир этиб тайинлади ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширди”, дейилади бошқа тафсилотлар келтирилмаган қисқа баёнотда.

    Истеъфога чиққанидан сўнг “миссияси тугаллангани” ва Бош вазир лавозимига қайтмаслигини эълон қилган Лекорнюнинг ўзи Xдаги саҳифасида бу тайинланишни тезда тасдиқлади. Сиёсатчи йил охиригача бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва “французларни ғазаблантираётган” ва “Франция обрўсига путур етказувчи” сиёсий инқирозга барҳам бериш мақсадида давлат раҳбарининг таклифини “бурч туйғуси туфайли” қабул қилганини маълум қилди. “Мен бу миссия муваффақиятли бўлишини таъминлаш учун барча ишни қиламан, деб ёзди у.

    Қайта тайинланган Бош вазир ўз вазифасини фақат маълум шартларда бажариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди report.az.

    Бунинг учун, биринчи навбатда, сўнгги кунларда партия етакчилари билан ўтказилган маслаҳатлашувларда кўтарилган барча масалаларни парламентга киритиш талаб этилади. У бюджет балансини тиклашни ўзининг иккинчи устувор йўналиши деб атади ва “ҳеч ким бу императивдан қочиб қутула олмайди” деб таъкидлади. Ниҳоят, Лекорню у яқинда тузадиган янги Вазирлар Маҳкамаси “янгиланиш ва ваколатлар хилма-хиллигини ўзида мужассамлаштириши керак” деган умидда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates