Ўзбекистонликлар биринчи марта балиқ ови мусобақасиди иштирок этди

    Мазкур чемпионат Фин кўрфазидаги Ленинград АЭС яқинида бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон жамоаси иккинчи Халқаро балиқ овлаш чемпионатида илк бор иштирок этди. Илгари бундай мусобақаларда қатнашмаган ҳаваскор спортчиларимиз “Ғалабага бўлган кучли иродаси учун” номинацияси бўйича ғолибликка эришди.

    “Росатом” давлат корпорацияси томонидан ташкил этилган мазкур чемпионат Фин кўрфазидаги Ленинград АЭС яқинида бўлиб ўтди. Спиннинг билан балиқ овлаш бўйича Европа турнирида дунёнинг 10 та мамлакатидан 13 та жамоа иштирок этган бўлиб, улар орасида Янги Ўзбекистон жамоаси ҳам бор эди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу йил иштирокчилар таркиби ва географияси икки баравар кўпайган.

    Натижаларига кўра, иштирокчилар умумий оғирлиги тахминан 7 кг бўлган жами 203 та балиқ тутиб, ўлчовлар ўтказилганидан сўнг балиқлар яна сувга қўйиб юборилди. Рейтинг учун нафақат вазни ва миқдори, балки овланган балиқ тури (окунь, судак ва чўртанбалиқ) ҳам ҳисобга олинди.

    Ҳар бир мусобақа ҳам АЭС каби объектлар яқинида ўтказилавермайди. Бундай сув ҳавзаларидаги балиқлар "ўзига хос" бўлиб туюлади, аммо балиқчилар бунинг аксига ишонч ҳосил қилишди. Шунингдек, ташкилотчилар ҳар бир тутилган балиқни тарозида тортиб, дозиметр билан ўлчашди. Тутилган балиқнинг экологик жиҳатдан тозалиги тасдиқланди.

    — Мен спиннинг билан деярли бир йилдан бери шуғулланаман, Айдаркўлда балиқ овлайман. Бундай миқёсдаги мусобақаларда биринчи марта иштирок этишим ва айтишим жоизки, менга тадбирнинг ташкил этилиши, танишган одамларим ва биз келган Сосновий Бор шаҳри ҳам жуда ёқди. Келгусида ҳам шундай чемпионатларда қатнашишда давом этаман. — дейди Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилган Жиззахлик муҳандис-гидрогеолог Жамшид Қўчқоров.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates