Учрашувда мамлакатимиз ҳудудларида «VFS Global» офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
(Изоҳ: VFS Global — кўплаб мамлакатлар учун виза аризаларини қабул қилиб беришда ёрдамчи хизмат кўрсатадиган компания.)
Жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича компания ходимларининг сайёр қабуллари механизмини ишга туширишга келишиб олинди. Ушбу хизмат шакли пуллик асосда кўрсатилади ҳамда чекка ҳудудлардаги ариза берувчиларга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш имконини беради.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари бўлмаган мамлакатларга (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларни расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. (Изоҳ: Чунки баъзи мамлакатларда Ўзбекистонда элчихоналари йўқ. Шунинг учун виза олиш учун бошқа мамлакатга боришга ёки кўп вақт ва пул сарфлашга тўғри келади. Шу қийинчиликларни юмшатиш мақсад қилинган.)
Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд бўлмаган шароитда визани расмийлаштириш қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакатимиз ҳудудига кўчиришга, жумладан, «VFS Global»нинг маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотларни топшириш ва онлайн суҳбат ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза хизматлари сифатини оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Қўшимча маълумот:
VFS Global — бу ҳалқаро хусусий компания бўлиб, у турли мамлакатлар учун визаларни расмийлаштириш жараёнида техник ёрдам хизматларини кўрсатади.
VFS Global’нинг асосий маркази Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари) жойлашган. Аммо компания 140 дан ортиқ давлатда фаолият юритади ва 60 миллиондан ортиқ одамга виза аризаларини топширишда ёрдам бериб келади.
- Эҳтиёт бўлинг: VFS Global элчихона ёки консулликнинг ўрнини босмайди. У фақат визани қабул қилиш, ҳужжатларни текшириб бериш, биометрик маълумотларни йиғиш каби техник хизматларни кўрсатади.
- Аслида қарорни виза бериш ёки рад этиш ҳақида фақат элчихона ёки консуллик чиқаради.
Кўп давлатлар ўз ваколатхоналарида юзага келадиган навбатларни камайтириш, хизматларни қулайлаштириш ва хавфсизликни ошириш учун шундай хусусий компаниялардан фойдаланишади.









