Ўзбекистонликларга АҚШ визасини олиш енгиллаштирилади

    Президентнинг “2025—2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

    Унга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар олиб боради.

    Шунингдек, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига ички ҳужжат ёки ID-карта, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга «киндер паспорт» билан 30 кунгача кириш режими жорий қилинади.

    Бундан ташқари, 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режим ҳам жорий этилади. Бу келишув икки давлат фуқароларига 30 кунгача визасиз саёҳат қилишга имкон яратади.

    Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар "Green card" лотереясида ютиш орқали Қўшма Штатларда яшаш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича дунёда етакчи учликка кирганди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates