“Дунё“ ААнинг хабар беришича, расмий маросимдан сўнг президент қароргоҳида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Албания раҳбари Байрам Бегай Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади.
Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.