Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанча?

    Молия 26 август 2020 1376

    Молия вазири Тимур Ишметов Давлат буджетининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Олий мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасида бу ҳақда маълумот берди.

    "2020 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.

    Хусусан, давлат ташқи қарзи 1,7 млрд. АҚШ долларига ёки 2020 йил бошига нисбатан 10,9 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,3 млрд. АҚШ долларига етди.

    Давлат ички қарзи эса 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 млрд. АҚШ долларига ошиб, 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

    Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштириш учун жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 1 075 млн. АҚШ долларига тенг маблағлар жалб қилинди.

    Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,7 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,89 фоиз ўзгарувчан спрэд) ажратилди.

    Мазкур кредитнинг фоиз тўловлари йилда икки марта (15 июнь ва 15 декабрь) амалга оширилиб, жорий йилда 2,1 млн. АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда.

    Асосий қарз тўловлари имтиёзли давр тугагандан кейин 2025 йилдан кредитнинг асосий қисмини сўндириш бошланади ҳамда ҳар йили 8,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

    Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.

    Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) 250 млн. АҚШ доллари эквиваленти 1,05 фоиз ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади.

    10 йиллик кредит бўйича фоиз тўловлари амалга оширилмайди. Асосий қарз тўловлари йилда икки марта имтиёзли давр тугагандан кейин, 2025 йилдан сўндириш бошланади ҳамда йиллик 18,4 млн. SDR ёки 25,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

    Осиё тараққиёт банки томонидан 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит 15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли ) ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,5 фоиз) ажратилди. Бугунги кунда жами ўртача йиллик фоиз ставкаси - 0,9 фоиз ташкил этмоқда.

    Ушбу кредитнинг фоиз тўловлари йилда икки марта (15 апрель ва 15 октябрь) амалга оширилиб, жорий йилда 1,2 млн. АҚШ долларини (2020 йилда тўлов бир марта бўлиши ҳисобига) ташкил этиши кутилмокда.

    Асосий қарз тўловлари имтиёзли давр тугагандан кейин, 2023 йилдан бошланади ҳамда ҳар йили 41,7 млн. АҚШ долларини такшил этади," дейилади маърузада.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates