Ўзбекистоннинг миграция стратегиясини ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи якунлари муҳокама этилди

    Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг (IOM) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишга бағишланди.

    Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, Сенат ҳузуридаги ишчи гуруҳ аъзолари, халқаро ташкилот вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этдилар.

    Тадбирда Стратегияни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи якунлари бўйича тақдимот бўлиб ўтди ҳамда Стратегияни амалга ошириш бўйича масалалар иштирокчилар томонидан муҳокама этилди ва фикр алмашилди.

    Ишчи гуруҳ аъзолари муҳокама давомида олинган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳасини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates