Оилалар ажримига нималар сабаб бўлмоқда?

    2024 йили 271 776 та никоҳ тузилган бўлса, шу даврда никоҳдан ажралишлар сони 45 135 тани ташкил этган. Ажралишларнинг асосий сабаби эса "характерлар тўғри келмаслиги" бўлиб қолмоқда.

    Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида таҳлил қилинган маълумотларга кўра, ажралишлар сони энг кўп Тошкент шаҳри (5 913 та), Фарғона (4 800 та), Андижон (4 781 та) ва Самарқанд (4 599 та) вилоятларида кузатилган.

    Жорий йилнинг январь июнь ойлари давомида 95 275 та никоҳ тузилган бўлиб, никоҳдан ажралишлар сони 23 338 тани (24 фоизни) ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга (871 тага) ортган.

    Республиканинг 112 та туман ва шаҳрида никоҳдан ажралишлар сони ўсган. Никоҳдан ажралишларнинг сабабларини таҳлил қилиш олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам борлигини кўрсатмоқда. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2024 йилда никоҳдан ажратишга доир 32 217 та ариза қаноатлантирилган, шундан 17 535 та ҳолатда (54 фоиз) характер тўғри келмаслиги, 1 807 та ҳолатда (6 фоиз) бошқа никоҳ муносабатига киришганлиги, 1 222 та ҳолатда (4 фоиз) оилага тайёр эмаслиги, 1 033 та ҳолатда (3 фоиз) ўзаро ишончсизлик сабаб қилиб кўрсатилган.

    Бундан ташқари, 2024 йилда ФҲДЁ органларида 7 499 та оила ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли ажратилган. Никоҳ ёшини қисқартириш амалиёти ҳам қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Ўтган беш йилда ҳокимлар қарорлари асосида 391 та ҳолатда никоҳ ёши қисқартирилган.

    Шу билан бирга, таҳлиллар соҳада айрим муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш, вояга етмаган фарзандни турмушга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, диний маросимларни амалга ошириш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилди.

    Мазкур факт ва рақамлар Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида янгради. Маълумотлардан келиб чиқиб, сенаторлар оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига юборилаган парламент сўровини юборди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates