Ўзбекистоннинг сут маҳсулотлари саноатида Украина стандартлари жорий этилади

    Мамлакатимизнинг Киевдаги элчихонасида Украина озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат хизмати раисининг ўринбосари Ольга Шевченко билан музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашув чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

    Хусусан, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон аҳолисини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.