Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлиги янги босқичларда давом этади

    Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрида ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича бюроси минтақавий директори Беате Андреес билан музокара ўтказди.

    Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, жумладан, мамлакатимизда муносиб меҳнат шароитларини тизимли равишда яратиш борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

    Суҳбат чоғида муносиб меҳнат ва ижтимоий ҳимоя тамойилларини жорий этиш, норасмий бандликка қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини асосий даромад билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш стандартларини жорий этиш каби ҳамкорлик йўналишларига эътибор қаратилди.

    ХМТнинг мамлакатимиз, умуман Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтириш, конструктив мулоқот изчиллигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида ХМТнинг халқаро координатори лавозими ташкил этилгани маълум қилинди. Бу, ўз навбатида, меҳнат муносабатлари соҳасида Ўзбекистоннинг илғор тажрибасини минтақада ҳам жорий этиш имконини бериши таъкидланди.

    Шу билан бирга келгусида Тошкентда ХМТнинг Марказий Осиёнинг барча давлатлари учун субминтақавий ваколатхонасини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув якунида ХМТнинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates