Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 115,0 млрд АҚШ долларига етди

    Ушбу ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йил билан солиштирилганда 6,5 % га ўсган.

    Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454,6 трлн сўмни ташкил этди.

    Бу ўртача алмашув курси бўйича 115,0 млрд АҚШ долларига тенг.

    Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 39,1 млн сўмни ташкил этган.