Япония Вазирлар Маҳкамаси пайшанба куни эълон қилган маълумотларга кўра, 2023 йилда инфляцияни ҳисобга олмаган ҳолда мамлакат номинал ЯИМ 591,48 триллион иенани (тахминан 4,21 триллион доллар) ташкил қилган.
Киодо агентлигининг хабар беришича, Германиянинг 2023 йилдаги номинал ЯИМ тахминан 4,46 триллион долларни ташкил этади. Шундай қилиб, ўтган йилнинг охирида Япония дунёдаги учинчи йирик иқтисодиёт сифатидаги ўрнини Германияга бўшатиб берди, дея қўшимча қилди агентлик.
Япон ОАВлари аввалроқ бу натижани башорат қилганди. Япониянинг доллардаги номинал ялпи ички маҳсулоти миллий валюта курсининг заифлашиши туфайли сезиларли даражада пасайиши қайд этилди. Шу билан бирга, Германия ялпи ички маҳсулоти нархларнинг тез ошиши фонида ўсади.
Бироқ, шу ой бошида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Германиянинг ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини 2024 йилдаги 0,6 фоиздан 0,3 фоизга ва 2025 йилдаги 1,2 фоиздан 1,1 фоизга туширди, деб хабар беради ria.ru.