Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 триллион сўмни ташкил этган. Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 миллиард АҚШ долларига тенг.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 20,7 миллион сўм (1 минг 789,5 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 фоизга ошган.