Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454,6 трлн сўмни ташкил этди.
ЯИМ ҳажми ўртача алмашув курси (12 652,7 сўм) бўйича 115,0 млрд АҚШ долларига тенг.
2024 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 39,1 млн сўм (3 092,7 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2023 йил билан таққослаганда 4,4 % га ошган.