Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди

    Ҳукумат 20 декабр 2022 2023

    Давлатимиз раҳбари пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, халқимизнинг қаҳрамонларча меҳнати билан эришилган айрим ютуқларни айтиб ўтди.

    Жумладан:

    - ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди (2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган);

    - иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган);

    - бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди.

    Президент иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсати изчил давом эттирилишини таъкидлади.