БМТ: 2023 йил октябрь ойидан буён Ливанда 100 нафардан ортиқ тиббиёт ходими ҳалок бўлди

    Яқин Шарқдаги вазият ёмонлашгани сабабли, жорий йилда Ливанда камида 102 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди, 83 нафари яраланди.

    Бу ҳақда БМТнинг Ливандаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

    Ҳужжатда қайд этилганидек, 2023 йил 8 октябрдан буён Ливанда тиббиёт муассасаларига камида 55 та, тез ёрдам машиналарига эса яна 27 та ҳужум қилинган.

    23 сентябрь куни Исроил “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши “Шимолнинг ўқлари” операциясини бошлаб юборди ва бу операция давомида ташкилотнинг Ливан ҳудудидаги ҳарбий нишонларига йирик ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

    27 сентябрь куни содир этилган портлашлардан бири оқибатида “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Байрутда ўлдирилди. Ташкилот унинг ўлимини тасдиқлади ва Исроилга қарши курашда давом этишга ваъда берди.

    1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан жанубидаги чегара ҳудудларида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates