Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

    Шу йилнинг 31 октябр куни Марказий банк бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Қайд этилишича, инфляциянинг барқарор пасайиб бориши ва ўрта муддатда 5 фоизлик таргет кўрсаткичига эришишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий даражада сақлаб қолиш лозим бўлади.

    Макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ва инфляция омиллари бўйича кутилмалардан келиб чиқиб, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Марказий банкка кўра, 2024 йил сентябрь ойида умумий инфляция йиллик 10,5 фоизни ташкил этиб, III чорак давомида ўзгаришсиз қолди. Базавий инфляция динамикаси юқори истеъмол талаби, ёқилғи ресурслари нархи ва тарифларини эркинлаштирилишини хизматлар нархларига ўтиши ҳамда айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши таъсирида сентябр ойида йиллик 7,1 фоиз доирасида шаклланди.

    Шунингдек, 2024 йил январь-сентябрь ойларида иқтисодиётнинг барча асосий тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш динамикаси ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 6,6 фоизни ташкил этди. Инвестицион фаолликнинг юқорилиги иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи асосий драйверлардан бўлмоқда.

    Трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилга нисбатан юқори суръатларда ўсиши аҳоли даромадларининг ошишига ҳисса қўшмоқда. Иқтисодиётда ўртача иш ҳақи ва реал даромадларнинг ўсиб бориши истеъмол фаоллигини қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, хизматлар ва чакана савдо соҳаларидаги юқори ўсиш суръатлари кучли истеъмол талаби шаклланаётгани билан изоҳланади.

    Иқтисодий ривожланишнинг ушбу тенденцияларидан келиб чиқиб, 2024 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 6,0-6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Шу билан бирга, иқтисодиётда инфляцияни оширувчи, хусусан, келгуси чоракларда энергия ресурсларининг етарли таъминоти ва нархининг қисқа муддатли ўзгариши, айрим товарлар таклифида узилишлар ва хизматлар нархининг нисбатан юқори даражаларини сақланиб қолиши билан боғлиқ хатарлар юзага чиқиши мумкин.

    Ҳар қандай шароитда ҳам Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этиб, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратади”, — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates