«Ўзбеккосмос» агентлиги республикадаги сув омборлари ҳолатини мониторинг қилиш соҳасида илғор технологияларни жорий этяпти

    Фан 18 феврал 2024 1955

    Ўзбекистон Республикасида сув омборларидаги тўғонларнинг ҳолатини мониторинг қилишнинг илғор технологиялари, масалан, сунъий йўлдош интерферометриясининг радар усуллари – InSAR (Interferometry Synthetic Aperture Radar) технологияси томонидан ер юзасини ва ундаги жисмларнинг деформациясини кузатиш имконини беради.

    Агентлик табиий (зилзилалар) ва техноген ҳодисалар натижасида юзага келган ўзгаришларни аниқлаш учун сунъий йўлдош радар тасвирларидан фойдаланади, бу эса деформациянинг кўлами ва йўналишини ишончли баҳолашга ёрдам беради. Агентлик, шунингдек, атроф-муҳитдаги ўзгаришларни аниқлаш учун оптик сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланади.

    Амалга оширилган ишлар доирасида Агентлик томонидан сув омборлари тўғонларининг деформациялари, силжиши ва чўкиндилари динамикаси аниқланиб, 18 та сув омбори учун радиолокацион космик мониторинг тизими жорий этилди, деб хабар беради «Ўзбеккосмос» агентлиги матбуот хизмати.

    Рақамли платформани ўз ичига олган ушбу тизим тўғонларнинг деформациялари, силжиши ва чўкиндилари, шунингдек, сув омборларига туташ ҳудудларни кузатишни таъминлайди. Ушбу муҳим қадам сув омборларидан фойдаланиш хавфсизлигини ошириш ва сув омборларининг мумкин бўлган муҳим ҳудудлари ва сув омборларига туташ ҳудудларни ўз вақтида хабардор қилишга қаратилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates