«Ўзбекнефтгаз» Афғонистонга нефть-газ маҳсулотларини етказиб беришга келишди

    Энергетика 27 октябр 2020 460

    «Turkmenistan-Afghanistan Railway Company» компанияси билан экспорт ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси топшириғига кўра, Тижорат департаменти томонидан нефть-газ маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

    2020 йил давомида харидорлар билан тўғридан-тўғри шартномалар орқали Покистон, Афғонистон ва Қирғизистон каби мамлакатларга турли маҳсулотлар экспорт қилинди.

    Тижорат департаменти томонидан «Turkmenistan-Afghanistan Railway Company» компанияси вакиллари билан Афғонистон Ислом Республикасига «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди.

    Музокаралар якунида экспорт шартномасини тузиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates